:::O'zbekona:::Portal:::

Bosh Saxifa | A'zo bo'ling | KIRISH
Shanba, 05-Iyul-2008, 22:46
Siz bizning qadrdon Mexmon | RSS
 
MENYU

Islom Olami
XADISLAR [7]
Saxobalar (r.a) Xayotlari [7]
Islom Olami [100]

SAVOLLAR
Siz Uzbekistonda yoki Xorijda?
Barcha Javoblar: 9839

Mini-Chat
Bosh Saxifa » Fayllar           :::Forum:::Islom:::Olamiga::Kirish::

Barcha fayllar soni: 114
Ushbu bo'limdagi fayllar soni: 1-50
Fayllar Saxifasi: [1] 2 3 »

...Lekin shu bilan bir qatorda bu kitoblardan tashqari insonlarni e'tiqodiy masalalarda to'g'ri yo'ldan adashtiradigan, chalg'itadigan adabiyotlar ham uchrab turibdi. Bu kabi asossiz, tag-tugi noma'lum adabiyotlar odamlar orasida har xil xurofiy bid'at, urf-odatlarni keltirib chiqarmoqda. Shunday adabiyotlardan biri «Mushkul Kushod» marosimi uchun asos bo'layotgan «Qissai Bibi Seshanba» haqidagi kitoblar.

Islom Dunyosi | O'qildi: 1389 | Joyladi: Mirzo_M | Sana: 05-Mart-2008 | Reytingi: 3.5/2 | Izoxlar (1)

...Qumsoatga o'xshab o'tib borayotgan umrimiz biror lahza ham to'xtab turmaydi. Bu qumsoat yashayotgan hayotini mangu deb o'ylaydiganlar ustidan kuladigan soatdir. Bu soat bizning nazdimizda to'g'ri aylanayotgan bo'lsa-da, o'lim uchun teskari yo'nalish xosil qilgan. Faqat oldinga harakatlanadi. Har bir daqiqa o'tar ekan, manzilga shuncha yaqinlashayotganimiz isbot talab qilmaydigan haqiqatdir...

Islom Dunyosi | O'qildi: 1333 | Joyladi: Mirzo_M | Sana: 05-Mart-2008 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Мени айни дамда парҳез билан умуман иши йўқ аёллар қийнайди, нафақат қийнайди, балки ҳайрон қолдиради. Уларнинг фикрлари фақат оилага қаратилган бўлса-да, мен уларни оқлай олмайман.

Islom Dunyosi | O'qildi: 341 | Joyladi: Mirzo_M | Sana: 05-Mart-2008 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (1)

Ushbu sahifalarni balog'atga etmaganlarning o'qishi tavsiya etilmaydi!

...Qarangki, oxirgi paytlarda Gollivud yulduzlariga taqlidomuz tarzda gomoseksualizm modaga kirishi kuzatilayotgan ekan. Quyida jinsiy axloqsizliklar sirasiga kiruvchi boshqa holatlar haqida ham fikr yuritamiz. Zero, bu holatlar ham, fikri ojizimizcha, gunohi kabiralardan bo'lgan mevatogarlikning ko'rinishlaridan hisoblanadi...

Islom Dunyosi | O'qildi: 650 | Joyladi: Mirzo_M | Sana: 05-Mart-2008 | Reytingi: 5.0/3 | Izoxlar (2)

Ommaviy axborot vositalarida qizlarning kiyinish madaniyati haqidagi ko'p va xo'p yozildi. Bu chiqishlarning ta'sir doirasi nechog'lik bo'lmoqda, bilmadigu bizni qizlarimizning ma'naviy dunyoqarashga oid yana bir jihat o'ziga tortdi. Aslida bu to'g'rida yozish ham biroz noqulay. Shunday bo'lsa-da, matbuot nashrlarini kundan-kun «bezab» borayotgan dil izhorlari kishini bezovta qiladi.

Islom Dunyosi | O'qildi: 471 | Joyladi: Mirzo_M | Sana: 05-Mart-2008 | Reytingi: 3.7/3 | Izoxlar (3)

Ko'zing-u, qalbingni zabt etgan to'lib
Nafosat haqida sursang gar xayol.
Nuqsonsiz go'zallik timsoli bo'lib
Yurgan bir hasratdir xijobli ayol!
Islom Dunyosi | O'qildi: 461 | Joyladi: Mirzo_M | Sana: 05-Mart-2008 | Reytingi: 5.0/2 | Izoxlar (1)

Мен Аллоҳнинг фарзини адо қилиш ниятида ҳажга бориб келган аёллардан бириман. Ҳозиргача уйимдан мени зиёрат қилгани келганларнинг кети узилмайди. Аллоҳнинг муқаддас даргоҳида бўлиб қайтганим учунми, келганимдан сўнг ҳам манинг менга дея ҳавас билан тикилаётганинй кўрибми, ўзимни гуноҳлардан бутунлай фориғ бўлгандек енгил ҳис қилгандим. Лекин... Лекин мен гуноҳкор банданинг Аллоҳ кўзимни очиб қўйиб, яна синовга рўпара қилибди-ю, ғафлатда қолиб, буни англамабман.

Islom Dunyosi | O'qildi: 317 | Joyladi: Mirzo_M | Sana: 05-Mart-2008 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (5)

Alloh taolo: «Ey, Nabiy, juftlaringga, qizlaringga va mo'minlarning ayollariga ayt: jilboblarini o'zlariga yaqin qilsinlar. Ana o'sha ularning tanilmoqlari va ozorga uchramasliklari uchun yaqinroqdir. Alloh o'ta mag'firatli va rahmli zotdir», degan.

Islom Dunyosi | O'qildi: 419 | Joyladi: Mirzo_M | Sana: 05-Mart-2008 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Ассалому алайкум, хурматли ШАЙХ ЖАНОБЛАРИ. Исмим Феруза .Чимкентдан. Илтимос, саволларимга жавоб берсангиз, мен шунга амал қилайин. Ёшим 28 да. 13 ёшдан полиартрит билан оғриб юролмай қолдим. Қул-оёғим букилиб қотиб қолган. Агар сув зиён булса таяммум мумкин, дейилган. Менга зиён эмас, лекин узим сув тайёрлашга хам, таҳоратга хам қодир эмасман. БОМДОД ВА ХУФТОННИ ТАЯММУМ БИЛАН, ЎРТАДАГИ НАМОЗЛАРНИ ТАҲОРАТ БИЛАН ЎҚИЯПМАН... мумкинми? Юз-сочим соғ, ҳижоб урашим керакми? Лекин уни урашга қийналаман. Менга шим кийишим қулайроқ... мумкинми? ХАЗРАТ, МЕНГА БАТАФСИЛ НАСИХАТ ҚИЛИНГ ўзим "муаллим саний", шифаҳия, Э. Талабовнинг "Араб тили" сини ўқидим. Барибир ўқишга устоз керак экан. Қандай КИТОБЛАР тавсия қиласиз? Интернет орқали ўрганиш сайтлари борми? Хазратим, саволларим ноўрин булса, узр сурайман. Бундай имконият яратиб куйганингизга рахмат. Аллоҳ Сиздан рози булсин, Раҳмат.
Islom Dunyosi | O'qildi: 330 | Joyladi: Mirzo_M | Sana: 05-Mart-2008 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (2)

....O'sha kunlari Qaynuqo' yahudiylaridan bir zargarning do'koniga bir muslima kirdi. Buyurtma bermoqchi edi. Zargar unga joy ko'rsatdi, ishga kirishdi. Shu payt boshqa bir yahudiy sezdirmasdan do'konga kirib, xotinning qo'ylagi etagini elkasiga ignatugma ila qadab qo'ydi. O'zi bir chekkada turdi. Saldan keyin zargar ishni bitirgach, xotin taqinchoqlarini olib, endi o'rnidan turmoqchi bo'lganida... do'konni qahqaha ovozlari tutib ketdi. Xotin sarosimada kulayotganlarga boqdi va o'zi mazax qilinayotganini sezdi. Nomus kuchidan baqirib, yahudiylarni so'ka boshladi...

Islom Dunyosi | O'qildi: 301 | Joyladi: Mirzo_M | Sana: 04-Mart-2008 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (0)

Мусулмон фарзандлари Янги Йилни байрам қилишлари жоизми?

Савол: Ассалому алайкум. Мен Исломга кирганимга беш йил бўлди. Исломга киришимиздан олдин Рождествони байрам қилар эдик, Исо алайҳис-салом нинг туғилган куни сифатида эмас, кўпроқ халқ урф-одатлари қаторидаги бир анъана сифатида. Шу каби, ҳозир фарзандларимизга ҳам уни нишонлашга рухсат берсак жоизми?

Саволга IslamOnline.Net фатволар кенгаши жавоб беради.

Islom Dunyosi | O'qildi: 1014 | Joyladi: SardorMirzo | Sana: 07-Dekabr-2007 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (5)

«Охиратда ҳисоб қилинишдан аввал бу дунёда ўзингизни ўзингиз ҳисоб-китоб қилиб турингиз». (Умар ибн ал-Хаттоб)

Ҳар куни ўзингизга ушбу саволлар билан мурожаат этиб туринг:
1. Бугун эрталаб ўнг тарафдан туриб, калимаи тавҳид ҳамда калимаи тамжидни ўқидингми?
2. Бугун кун чиққунга қадар, Қуръон ўқиб, Аллоҳни зикр қилдингми?
3. Бугунги кунинг учун ҳалолдан ризқ топиб, ҳалолдан ризқ ейишни сўрадингми?
4. Бугун бомдод ва шом намозларидан сўнг, истиғфор айтдингми?
5. Бугун беш вақт намозни эркаклар масжидда ва аёллар болалар билан уйда ўқидиларми?
6. Бугун 360 аъзойингдан ҳар бирининг садақоти учун икки ракаат зуҳо намозини ўқидингми?
7. Бугун азон чақирилгандан сўнг, унинг дуосини ўқидингни?
8. Жума кунги намозгача вожиб бўлган амал – ғусл олдингми?
9. Бугун овқатланаётганингда, кийим кияётганингда махсус дуоларни ўқидингми?
10. Бугун Ислом динида бўлганинг учун Аллоҳга ҳамду-сано айтдингми?

Islom Dunyosi | O'qildi: 444 | Joyladi: SardorMirzo | Sana: 07-Dekabr-2007 | Reytingi: 4.8/4 | Izoxlar (2)

— Ажабо, қўлингдаги минг сўм масжидга нақадар кўп-у, бозорга нақадар оз.
— Ажабо, бир ярим соат зикр нақадар узоқ чўзилади-ю, тўқсон минут футбол нақадар тез тугайди.
— Ажабо, дуода сўзлар нақадар топилмайди-ю, ғийбатда шу қадар қуйилиб келади.
— Ажабо, агар футболда қўшимча вақтга ўтадиган бўлса, нақадар ҳаяжонланиб турамиз-у, Рамазондаги қўшимча намоздан узоқ деб нолиймиз.
— Ажабо, Қуръондан бир саҳифа ўқиш нақадар қийин-у, "Даракчи"дан ўттиз бет нақадар осон.
— Ажабо, бир неча дақиқа масжидда нақадар узоғ-у, навбатдаги сериал қаршисида нақадар оз.
— Ажабо, хонанда қаршисида олдинги қаторларга нақадар ҳарисмиз-у, Худованда уйида сўнгги сафларга.
Islom Dunyosi | O'qildi: 316 | Joyladi: SardorMirzo | Sana: 07-Dekabr-2007 | Reytingi: 5.0/3 | Izoxlar (0)

Муборак Рамазон билан хайрлашар эканмиз, қалбларни саволлар қийнайди: “Мен тақво талабларига мос амал этдиммикан, Рамазон мактабида Аллоҳга қурбат ҳосил этдиммикан? Қалбимда ҳавои нафс ва ёмон одатларга қарши курашдимми ё бўлмаса улар мендан ғолиб келдими? Амалларим Аллоҳнинг элчиси кўрсатмаларига мувофиқ тарзда бўлдимикан ёки қилган амалларим яқин кунда (Аллоҳ сақласин) ўзимнинг зараримга ҳужжат бўладими?”

Шу ёки шунга каби саволлар мўминннг қалбини эгаллайди ва уларга холис жавоб талаб этади. Ҳар биримиз ушбу саволларни ўзимизга бериб кўрмоққа муҳтож эканмиз, хўш, Рамазондай раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш ойи натижасида биз нималарни қўлга киритдик?

Islom Dunyosi | O'qildi: 576 | Joyladi: SardorMirzo | Sana: 07-Dekabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (1)

Д-р Ҳувайда Исмоил http://www.islamway.com/
MuslimUzbek таржимаси

Тавба кемасидан ўрин ол, синглим,
ўтиб кетмасдан олдин
Лаззатларни кесгувчи меҳмон - ўлим
сенга келмасдан олдин...

Барча ҳамду-сано Чексиз қудрат ва Ҳикмат эгаси бўлмиш Аллоҳга лойиқдир.
Аллоҳнинг ризоси ва жаннати сари йўлни ўргатган Пайғамбарга салавоту саломлар бўлсин.
Бу йўл - ягона тўғри йўл бўлиб, ҳар тарафдан шараф, олижаноблик ва олий хулқлар билан юксалган, ҳамда поклик, ҳаё ва иффат либоси билан зийнатлангандир. Ундан Одам авлодининг икки тоифаси - эркак ва аёллар - дунё ва охиратдаги барқарор ва бахт-саодатли ҳаёт учун қадам қўйганлар.
Мана шунинг учун ҳар қандай нуқсону-камчиликдан пок Меҳрибон Яратувчимиз Ўзининг аёл бандаларига уларнинг номусини, иффатини ҳимоя қилиш учун, иймонларининг изҳор-аломати ўлароқ ҳижоб киймоққа буюрди. Шу билан бирга, Аллоҳнинг буйруғидан узоқлашган ва Унинг ҳақ йўлидан юз ўгирган жамиятлар (улар ҳоҳ мусулмонлар бўлсин, ҳоҳ номусулмонлар) асл морхиятлари билан фасод жамиятларидир, ҳамда ислоҳ ва бахт-саодатли ҳаётга қайтишга муҳтождирлар.

Islom Dunyosi | O'qildi: 735 | Joyladi: SardorMirzo | Sana: 07-Dekabr-2007 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (0)

АЛЛОҲ
Аллоҳ, Сенга юз минг юлдуз қуёш бўлиб топинар,
Аллоҳ, Сенга дарё-денгиз кўз ёш бўлиб топинар,
Менинг севгим олам аро гарчи зарра, қабул эт,
Аллоҳ, Сенга не-не улус бир бош бўлиб топинар!

АР-РАҲМОН
Ўзинг асра дўст кўринган мубталодан, ё, Раҳмон!
Ўзинг асра юзи тиниқ, ич балодан, ё, Раҳмон!
Марҳаматинг, қудратига сиғиндим мен, ё, Раҳмон!
Ўзинг асра ҳар қазою ҳар балодан, ё, Раҳмон!

Islom Dunyosi | O'qildi: 796 | Joyladi: SardorMirzo | Sana: 07-Dekabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

1. Илмлар исроф, қанча ўрганмайлик, амал қилмадик;
2. Амал исроф - йиллаб такрорладик, ихлос қилмадик;
3. Куч-қувват исроф - Аллоҳ йўлидамас, қорин йўлида фидо;
4. Қалблар исроф - Аллоҳни эсламас, уммат ғамидан жудо;
5. Баданлар исроф - намозлар ўрнида уйқу, ишрат, маъсиятга ғарқ;
6. Севгилар исроф - никоҳу-зиною, ҳаром ўртасин қилмайин фарқ;
7. Вақтлар исроф - бўшлиқ бирла тўлган бўшлиқ;
8. Ақллар исроф - фитратидан бегона, ёвлари бўлди бошлиқ;
9. Хизматлар исроф - тоғутлар пойидаги топталган бир даста гул;
10. Зикрлар исроф - қалб ёришмас, кўздан ёш томмас бир хаёлга қул.
Islom Dunyosi | O'qildi: 907 | Joyladi: SardorMirzo | Sana: 07-Dekabr-2007 | Reytingi: 4.3/3 | Izoxlar (0)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамду-санолар, Пайғамбарга салавоту-саломлар бўлсин.
Ундан сўнг:

АДАШТИРИШНИНГ УСЛУБЛАРИ

БИРИНЧИ УСЛУБ: гуноҳни чиройли кўрсатиш.
Аллоҳ таоло деди:
(Иблис) айтди: "Парвардигорим, қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли албатта уларга (Одам болаларига) ердаги (барча гуноҳ ишларни) чиройли кўрсатиб қўюрман ва албатта уларнинг ҳаммаларини йўлдан оздирурман". (Ҳижр:39)

Islom Dunyosi | O'qildi: 900 | Joyladi: SardorMirzo | Sana: 07-Dekabr-2007 | Reytingi: 4.8/4 | Izoxlar (0)

Муқаддима

Аллоҳга ҳамду-санолар, Пайғамбарга дуруд ва салавотлар бўлсин.
Аммо баъд:
Аллоҳ таоло Одамни яратгач, барча фаришталарни сужудга амр этди.
"Аниқки, Биз сизларни яратдик, сўнг сизларга сурат бердик, сўнгра фаришталарга: "Одамга сажда қилинглар", дейишимиз билан улар сажда қилдилар. Магар иблис сажда қилгувчилардан бўлмади." (Аъроф:11).
Барча фаришта Аллоҳнинг амрига итоат этиб, сажда этдилар, аммо бир махлуқ Аллоҳнинг буйруғидан бўйин товлади. Унинг номи Иблис (ноумид шайтон) бўлиб, фаришталардан бўлмаса-да, улар орасида яшарди.

Islom Dunyosi | O'qildi: 504 | Joyladi: SardorMirzo | Sana: 07-Dekabr-2007 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (1)

МУҚАДДИМА

Биcмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ таъолога хамду санолар бўлсин. Бизларни Ўз йўлига эргашишга буюрди ва бидъатларни ўйлаб топишдан кайтарди. Инсонлар эргашиб, итоат қилишлари учун юборилган Пайғамбар Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у кишининг оила аъзолари, сахобаи киромлар ва у кишига эргашганларга салавоту саломлар бўлсин.

Ушбу рисолада бидъат турлари ҳақида бахс юритилади. Биз ушбу китобчани Ислом оламига фойдали қилишини ва холис Ўзи учун бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

Islom Dunyosi | O'qildi: 584 | Joyladi: SardorMirzo | Sana: 07-Dekabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

..:: ВАЛЕНТИН КУНИНИ НИШОНЛАШ ::..
МУҚАДДИМА

Аллоҳга ҳамду-санолар, Пайғамбарга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту-саломлар бўлсин. Аммо баъд:

Ёмонликни танидим,
ёмонлик учун эмас,
ундан сақланиш учун...

Аллоҳ таоло барча инсоният учун Исломни дин қилиб танлади ва Исломдан ўзга ҳеч қандай йўл Унинг ҳузурида мақбул бўлмаслигини маълум этган: “Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир” (Оли Имрон:85).

Islom Dunyosi | O'qildi: 925 | Joyladi: SardorMirzo | Sana: 07-Dekabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (3)

..:: Исломни бузувчи амаллар ::..
Mусулмoн дўстим, билингки, Aллoҳ субҳонаҳу ва таъoлo Ислoм динига кириш ва уни маҳкам ушлашни барча oдамларга фарз қилиб, унга xилoф бўлган нарсадан oгoҳлантирди. Aллoҳ таъoлo ўз пайғамбари Mуҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни шу динга даъват этиш учун юбoрди ва унга эргашган киши ҳидoят тoпган, юз ўгирган киши эса адашган эканидан xабар бeрди.
Аллoҳ таoлo кўп oятларда ислoмни бузувчи амаллар ва куфрнинг турлари ҳақида баён қилди. Дарҳақиқат, мусулмoн баъзида мoл ва қoнини ҳалoл қиладиган кўплаб бузувчи амал турларини қилиш билан Ислoм динидан чиқиб, муртад бўлиши мумкин. Бу бузувчиларнинг энг xатарлиси ва энг кoп сoдир бoладигани ўнтадир.
Биз қуйида сиз салoмат қoлишингиз ва бoшқаларни ҳам oгoҳлантиришингиз кeрак бўлган ўнта бузувчини муxтасар қилиб, баъзи изoҳлар билан эслатиб ўтамиз.
Islom Dunyosi | O'qildi: 739 | Joyladi: SardorMirzo | Sana: 07-Dekabr-2007 | Reytingi: 5.0/1 | Izoxlar (1)

Naqadar yomon ish
Abul Hasan, roziyallohu anhu, rivoyat qiladilar: "Nabiyning, sollallohu alayhi va sallam, yonlarida o'tirar edik. Davradan kimdir turib ketdi, biroq oyoq kiyimini unutib qoldirdi. Davradagilardan biri uning oyoq kiyimi ustiga o'tirib oldi. Haligi kishi bir ozdan keyin qaytib kelib, oyoq kiyimini so'radi.
? Biz ko'rmadik, ? deyishdi. Poyafzal egasi bezovtalanib qoldi. So'ng uning oyoq kiyimi ustiga o'tirgan kishi:
? Mana, oyoq kiyiming, ? dedi.
Shunda Payg'ambarimiz, sollallohu alayhi va sallam:
? Musulmon kishini bezovta qilish naqadar yomon ish, ? dedilar.
? Men hazillashdim, ? dedi u kishi.
Rasuli akram, sollallohu alayhi va sallam, yana o'sha gaplarini takrorladilar".
Saodat asri qissalari | O'qildi: 1011 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Abu Dardoning o'gitlari
Yaxshilaringizni sevib, siz haqingizda haq bir gap aytilganida qabul qilar ekansiz, xayr-barakot ichrasiz. Chunki haqni qabul etgan ham haq bilan amal qilgan kishi kabidir. Xalqni u mas'ul bo'lmagan narsalarga mas'ul qilmang va Alloh nomidan hech kimni so'roqqa tutmang.
Ey inson o'g'li! Sen o'z amalingga boq. Zero, xalqdan ko'rganlarini surishtiradigan kishi har doim qayHu chekadi va hech qachon alami so'nmaydi.
Allohga Uni ko'rib turgandek ibodat qilingiz. O'zingizni o'liklardan sanangiz. Bilingki, kun kechirishga yetgulik oz sarvat sizni yo'ldan ozdirib, Haflatga tushiruvchi katta boylikdan yaxshiroqdir. Yodingizda bo'lsin, yaxshilik chirimaydi va yomonlik unutilmaydi.
Yaxshilik mol va farzandlarning ko'pligida emas. Yaxshilik keng fe'lli, axloqli bo'lish, ilm olish va Allohga ibodat qilishda boshqalarga ibrat bo'lishdadir.
Yaxshilik qilganingizda Allohga hamd ayting, mabodo biror gunoh ish sodir etib qo'ysangiz, albatta Allohdan mag'firat so'rang¦.

Lavxalar | O'qildi: 876 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 2.0/1 | Izoxlar (0)

O'ninchi hadis.
Tamiym ad-Doriydan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: Din xayrixohlikdir¦, deganlarida, sahobalar: Kim uchun, ey Rasululloh?¦ deyishdi. Shunda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: Allohga, kitobiga, rasuliga va musulmonlar imomi hamda ommasiga¦, deb aytdilar. Imom Muslim rivoyatlari.

(Allohga bo'lgan xayrixohlik - Unga imon keltirib, aytganlarini qilib, qaytariqlaridan qaytish. Kitobiga bo'lgan xayrixohlik - undagi narsalarga bo'ysunib, tilovat qilish. Rasuliga bo'lgan xayrixohlik- u olib kelgan risolatni tasdiqlash. Musulmonlar imomiga bo'lgan xayrixohlik- ularga haq yo'lda bo'lsalar, ularga yordam berib, itoat qilish. Ommaga bo'lgan xayrixohlik-amru-ma'ruf, nahiy-munkar qilib hamda aziyat bermaslik bilan bo'ladi... - tarj.)

Xadislar | O'qildi: 682 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (2)

Bismillahir rohmanir rohiym.
Parvardigoro, bizlarga payg'ambarlaring orqali va'da qilgan narsalaringni (jannat, mag'firat, visolingdan bahramand etish kabi nematlaringni) ato qil va bizlarni qiyomat kunida rasvo qilmagil! Albatta, Sen va'dangta xilof qilmagaysan! (Oli-Imron surasi, 194-oyat)

Qur'oniy duolar | O'qildi: 488 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Yuksak martaba
Anas ibn Molikdan, roziyallohu anhu:
"Janobi Payg'ambarimiz, sollallohu alayhi va sallam:
? Qiyomat kuni martabalariga payg'ambar va shahidlar ham havas qiladigan va Alloh dargohida nurli minbarlar ustidagi joylari bilan taniladigan kishilarning xabarini berayinmi? ? deya marhamat qildilar.
? Ular kimlar, yo Rasulalloh? ? so'rashdi ashob.
? Allohning qullarini Alloqga va Alloh taoloni Uning qullariga sevdirish uchun intilgan va yer yuzida zimmalariga irshod vazifasi yuklangan odamlardir.
? Yo Rasulalloh! Allohni Allohning qullariga sevdirmoq tushunarli. Biroq Allohning qullarini Allohga sevdirish qanday bo'ladi? ? deb so'radim.
? Ularni Alloh sevgan narsalarga tashviq etishadi va Alloh yomon ko'rgan narsalardan qaytarishadi. Ular bunga quloq osib, amal qilishsa, Alloh ularni sevadi, ? deb marhamat qildilar Rasuli akram, sollallohu alayhi va sallam¦.

Saodat asri qissalari | O'qildi: 764 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Utba ibn G'azvonning o'gitlari
Xolid ibn Umayr al-Aviydan rivoyat qilinadi: "Utba ibn G'azvon, roziyallohu anhu, Basrada hokim bo'lganida bizga bir xutba o'qidi. Allohga hamd va sanodan so'ng shunday dedi:
Ey insonlar! Dunyo bizdan ayrilmoqchi ekanini xabar bermoqda va bizdan yuzini burib tezlik bilan uzoqlashmoqda. Bizga bu dunyomizdan, bir kosa suv ichilgach, idishning tagida qoladigan bor-yo'g'i bir tomchi kabi narsa qolgan, xolos. Siz bu dunyodan so'ngsiz bir hayotga o'tish arafasidasiz. Shunday ekan, qo'lingizda eng xayrli narsa nima bo'lsa, o'shani o'zingiz bilan olib ketishga Hayrat qiling. Bizga xabar berilishicha, jahannam shunchalar chuqurki, uning ichiga bir tosh otilsa, yetmish yilda ham tubiga yetib bormaydi.
Allohga qasamki, bu so'ngsiz bo'shliq insonlar bilan to'lajakdir. Bunga hayron bo'lyapsizmi?
Bizga tushuntirishlaricha, jannat eshigining ikki pallasi orasi qirq yillik masofadir. Kun kelib, insonlar ana shu joyda qisilib qolishadi. Eslashimcha, yetti kishi hamisha Rasulullohning, sollallohu alayhi va sallam, yonlarida qolardi. Men ham ulardan biri edim. Daraxt yaproqlaridan boshqa ozuqamiz yo'q edi. Yaproq yeyaverganimizdan lab-lunjlarimiz tars-tars yorilar edi. Kunlardan bir kun bir sholcha topib oldim. Uni Sa'd ibn Molik ikkimiz bo'lishib, kiyim qildik.
Bugun esa har birimiz bir o'lkaning hokimlarimiz. O'zimizcha buyuk, Alloh nazdida esa kichik bo'lib qolishdan Alloh taoloning panoh berishini tilayman".
Lavxalar | O'qildi: 592 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (1)

Sakkizinchi hadis.
Abu Hurayradan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: Albatta Alloh taolo marhamatlidir. Faqat marhamatli bo'lganni qabul qiladi. Alloh taolo yuborgan payg'ambarlariga buyurgan narsalarini mo'minlarga ham buyuradi. Bu haqda Alloh taolo quyidagi oyatlarni nozil qilgan: (Yuborgan barcha payg'ambarlarimizga shunday dedik): Ey payg'ambarlar, halol-pok taomlardan yenglar va yaxshi amallar qilinglar! Albatta Men qilayotgan amallaringizni bilguvchidirman¦ (Mo''minun surasi, 51-oyat),Ey mo'minlar, sizlarga rizq qilib berganimiz - pokiza narsalardan yenglar¦ (Baqara surasi, 172-oyat). Bir kishi safarda uzoq yuradi. Sochlari to'zib, kiyimlari changib ketadi. Va qo'lini osmonga cho'zib, Ey Rabbim, ey Rabbim¦, deydi. Uning yeyayotgan taomi harom, ichayotgan ichimligi harom, kiyayotgan kiyimi harom hamda ozuqasi harom. Qaerdan uning (duolari) ijobat qilinsin?!¦ dedilar. Imom Muslim rivoyatlari.

Xadislar | O'qildi: 580 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Bismillahir rohmanir rohiym.
Parvardigoro, albatta Sen odamlarni hech shak-shubhasiz keladigan bir KUNga to'plaguvchisan. Albatta Alloh va'dasiga xilof qilmagay! (Oli-Imron surasi, 9-oyat)

Qur'oniy duolar | O'qildi: 281 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Xayrli oqibat
Muoz ibn Jabal, roziyallohu anhu, vafot etishlariga yaqin qolgan soatlarda qayta-qayta: "Tong otdimi?" deb so'rar, har gal unga: "Hali tong otmadi", deb javob berishar edi. Nihoyat , "Tong otdi", deyishgach, Muoz ibn Jabal, roziyallohu anhu:
? Tonggida otashga ketiladigan kechadan Allohning panohiga sig'inaman. Ey o'lim, xush kelding, safo kelding. Sen umrim davomida menga ilk bor tashrif buyurgan bir ziyoratchisan, bir faqir do'stiga murojaat etgan suyukli mahramsan.
Allohim, bugungacha men Sendan qo'rqib keldim. Biroq bugun Sening rahmatingdan umidvorman. Senga ayonki, dunyo molini to'plash, ariqlar ochib dalalarni bog'-rog' qilish kabi ishlar bilan mashg'ul bo'lish uchun dunyoda qolmoqchi emasman. Mayli, shiddatli issiqlarda chanqoq qolayin, dunyo hayotining mashaqqatlarini tortayin, biroq zikr halqalarida olimlarning tizzalariga tizzamni qo'yib seni zikr etish uchun, dunyoda qolmoq istayman, ? deb iltijo qildilar.

Saodat asri qissalari | O'qildi: 487 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Ubay ibn Ka'bning o'gitlari
Mo'min to'rt vasfga egadir. U boshiga musibat kelsa, sabr qiladi. Bir ne'mat berilsa, shukr qiladi, gapirsa, to'g'ri gapiradi va adolat bilan hukm chiqaradi. Mo'minning besh narsasi nurdir. Mo'min kishi haqida Alloh "Nur'un a'la nur" (nur ustiga nur) yog'dirgan. Inchunun, mo'minning yaxshi so'zi nur, bilimi nur, kirgan yeri nur, chiqar joyi nur va qiyomat kuni boradigan joyi nurdir.
Kofir esa besh zulmat ichidadir. Uning so'zi zulmat, ishi zulmat, kirgan va chiqqan joylari zulmat, qiyomat kuni borar manzili zulmatdir¦.
Lavxalar | O'qildi: 371 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Yettinchi hadis.
Anasdan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: Sizlardan biringiz o'zi yaxshi ko'rgan narsasini birodari uchun ham yaxshi ko'rmaguncha haqiqiy mo'min bo'la olmaydi¦, dedilar. Imom Buxoriy va Muslim rivoyatlari.
Xadislar | O'qildi: 676 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Bismillahir rohmanir rohiym.
Parvardigoro, bizni hidoyat qilganingdan keyin endi dillarimizni haq yo'ldan og'dirma va bizga O'z huzuringdan rahmat ato et! Albatta Sengina barcha yaxshiliklarni ato etguvchisan! (Oli-Imron surasi, 8-oyat)
Qur'oniy duolar | O'qildi: 781 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Noumid shayton Tabaroniydan rivoyat qilinadi: "Abu Farva ismli bir odam kelib Janobi Payg'ambarimizdan: ? Boshdan-oyoq gunohga botgan, qilmagan noma'qulchiligi qolmagan bir kimsa tavba qilsa bo'ladimi? ? deb so'radi. Rasuli akram, sollallohu alayhi va sallam, unga: ? Sen musulmon bo'lganmisan? ? dedilar. ? Ha. ? Unday bo'lsa, bundan keyin yomonliklarni tashlagin-da, hamisha yaxshilik qil. Alloh taolo sening avval qilgan gunohlaringni yaxshiliklarga aylantiradi. ? Barcha xiyonatu soxtakorliklarimni hammi? ? Ha. U odam takbir ayta boshladi va chiqib ketdi. Keta-ketgunicha (bizga ko'rinmay qolgunicha) takbir aytdi¦.
Saodat asri qissalari | O'qildi: 524 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Abu Umomaning o'gitlari
Sulaym ibn Omirdan, roziyallohu anhu, rivoyat qilinadi: "Abu Umoma bilan Shomda bir dafn marosimida birga edik. Janoza o'qilgach, mayyitni ko'ma boshladilar. Shunda Abu Umoma al-Balxiy baland ovozda dedilar:
? Ey insonlar! Bugun siz yaxshilik va yomonliklar ajratib olinayotgan hayot uyida yashamoqdasiz. Va (qabrni ko'rsatib) juda yaqin bir kunda boshqa uyga, mana bunday qabrga ko'chib o'tishga majbursiz. Bu qabr yolg'izlik, qoronHulik uyidir, bo'rilar uyidir, siqilish va tanglik-qiyinchilik uyidir.
Lavxalar | O'qildi: 517 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Oltinchi hadis.
Abu Hurayradan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: Befoyda so'zlarni tark qilish kishining Islomi chiroyligidan (dalolat)dir¦, dedilar. Imom Termiziy va Ibn Mojalar rivoyati.
Xadislar | O'qildi: 454 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 4.0/1 | Izoxlar (0)

Bismillahir rohmanir rohiym.
Parvardigoro, agar unutgan yoki xato qilgan bo'lsak, bizni azobingga giriftor aylama! Parvardigoro, bizlarning zimmamizga bizdan ilgari o'tganlarning bo'yinlariga qo'ygan yukingni yuklama! Parvardigoro, bizlarni toqatimiz yetmaydigan narsaga zo'rlama! Bizlarni afv et, (gunohlarimizni) mag'firat qil, (holimizga) rahm ayla! O'zing xojamizsan! Bas, bu kofir qavm ustiga O'zing bizni g'olib qil! (Baqara surasi, 286-oyat)
Qur'oniy duolar | O'qildi: 578 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Yomonlikka yaxshilik
Abu Hurayradan, roziyallohu anhu rivoyat qilinadi:
LBir kun bir ayol oldimga kelib:
? Men ham zino qildim, ham zinodan tug'ilgan bolamni o'ldirdim. Endi shu gunohimdan tavba qilsam bo'ladimi? ? deb so'radi.
? Sen uchun tavba yo'q! ? dedim men ayolga. ? Alloh ko'zingni ko'r qilsin, hech bir qulaylik bermasin...
Shundan so'ng ayol yig'lab, tizzalariga urib chiqib ketdi. Ertasi kuni bomdod namozini o'qib bo'lgach, bu voqeani aytgan edim v Janobi Payg'ambarimiz alayhissalom:

Saodat asri qissalari | O'qildi: 584 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Hazrat Alining (r.a.) vasiyati
Hazrati Ali (r.a.) o'g'li Hazrati Hasanga vasiyat qilgan edilar:
-Bilmagan narsang haqida so'zlama;
-vazifang bo'lmagan ishga kirishma, har ishni ahliga qoldir;
-falokat kelishidan qo'rqqan yo'lingni tark et, zero bir ishda falokat sezilganda, unit ark etmoq qo'rquv bilan olg'a surmoqdan hayrlidir;
-o'zingdan kuchli zolimlar orasida sabr etmoqqa o'rgan, zero, haqsizlik qarshisida haq uchun sabr etmoq eng yaxshi axloqdir;
-kishi dunyoda oxirati uchun nima hozirlagan bo'lsa, ertaga shu narsaga erishadi;
-so'z ahli bo'lishdan ko'ra ish ahli bo'lgin.
Lavxalar | O'qildi: 366 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (1)

Beshinchi hadis.
Hasan ibn Alidan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: Shubhali narsani shubhasiziga qo'y¦, dedilar. (Ya'ni, shubhali narsani tark qilib, shubhasiz narsani ol.) Termiziy va Nasaiy rivoyatlari.
Xadislar | O'qildi: 883 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Bismillahir rohmanir rohiym.
Parvardigoro, ustimizdan sabru toqat yog'dirgil, qadamlarimizni sobit qil va O'zing bizni bu kofir qavm ustiga g'olib qil! (Baqara surasi, 250-oyat)
Qur'oniy duolar | O'qildi: 482 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Xotirjamlik siri
Abu Zabya, roziyallohu anhu, rivoyat qiladilar:
LAbdulloh ibn Mas'ud, roziyallohu anhu, vafotlaridan sal oldin xastalanib qoldilar. Bemorni ko'rishga kelgan Usmon, roziyallohu anhu, undan so'radilar:
Saodat asri qissalari | O'qildi: 688 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Usmon ibn Affonning o'gitlari
Badr ibn Usmon, roziyallohu anhu, amakilaridan rivoyat qiladi:
"Usmon ibn Affon, roziyallohu anhu, xalifa etib saylangach, masjidga chiqdi. Nihoyatda xafahol va yuzlari so'lHin edi. Rasulullohning, sollallohu alayhi va sallam, minbarlariga chiqib, Allohga hamd, Payg'ambarimizga salovot aytgach, shunday dedi:
Lavxalar | O'qildi: 793 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (1)

To'rtinchi hadis.
Ibn Mas'uddan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: Sizlardan biringiz onasi qornida ekanida qirq kun maniy holatida xalq qilinishi jamlanadi. So'ngra quyuq qon bo'lib, o'sha kabi xalq qilinishi jamlanadi.

Xadislar | O'qildi: 679 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Bismillahir rohmanir rohiym.
Parvardigoro, bizga bu dunyoda ham yaxshilik ato qilgan, oxiratda ham yaxshilik ato etgin va bizni do'zax azobidan asragin! (Baqara surasi, 201-oyat)
Qur'oniy duolar | O'qildi: 469 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Gapiruvchi bo'ri yoxud qiyomat alomati
Abu Said al-Xudriydan, roziyallohu anhu, rivoyat qilinadi: "Bir bo'ri suruvga hujum qilib, bir qo'yni olib qochdi. Cho'pon bo'rini quvib, qo'yni tortib oldi. Shunda bo'ri tilga kirib:
Saodat asri qissalari | O'qildi: 480 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Hazrati Umarning o'gitlari
"Shu yulduzlar ilmidan sizga quruqlik va suv qoronHuliklarida yo'l ko'rsatuvchi bo'ladigan darajada, tarix ilmidan esa xalqaro munosabatlardan xabardor etadigan miqdorda o'rganingiz.
Lavxalar | O'qildi: 561 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Uchinchi hadis. Nu'mon ibn Bashirdan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: Albatta halol ochiq-ravshan. Albatta harom ochiq-ravshan. Uning o'rtasida shubhali narsalar bo'lib, uni ko'p insonlar bilishmaydi. Kimki shubhadan taqvo qilsa, dini va obro'sini soflabdi. Kimki shubhaga voqe' bo'lsa, haromga yo'liqibdi. Rioya qiluvchi qo'riqxona atrofiga borib, uning ichiga kirib qolishi mumkin. Har bir podshohning qo'riqxonasi bor. Ogoh bo'ling, Allohning qo'riqxonasi U harom qilgan narsalardir. Ogoh bo'ling, jasadda bir parcha go'sht bor. Agar u isloh bo'lsa, jasadning barchasi isloh bo'ladi. Agar u fasod bo'lsa, jasadning barchasi fasod bo'ladi. U ham bo'lsa qalbdir¦, dedilar. Imom Buxoriy va Muslim rivoyatlari.
Xadislar | O'qildi: 576 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

Bismillahir rohmanir rohiym.
Parvardigoro, ularning orasiga o'zlaridan bo'lgan, ularga oyatlaringni tilovat qilib beradigan, kitob va hikmatni (Qur'on va Hadisni) o'rgatadigan va ularni poklaydigan bir payg'ambarni yubor! Shubhasiz, sen qudrat va hikmat sohibisan! (Baqara surasi, 129-oyat)
Islom Dunyosi | O'qildi: 511 | Joyladi: __---------__ | Sana: 28-Oktyabr-2007 | Reytingi: 0.0/0 | Izoxlar (0)

[1-50] [51-100] [101-114]
Portalga Kirish
Login:
Parol:
 
Eslab Qolsinmi
IZLASH

Foydali linklar

Bannerlar


Saytga Kirganlar Soni
        
Web Design & Web Создател O'zbekona Portal.
Saytning barcha huquqlari rezervlab qo`yilgan Ucoz.Ru Agentligi tarafindan.
www.SardorMirzo.Com © 2006-2008 |